Евро-2020. Очилиш ўйинида Италия Туркияни тор-мор этди

Спорт 1822
image

Бугун, 11 июнь куни узоқ кутилган Евро-2020 мусобақасига старт берилди. Очилиш учрашувида Италия терма жамоаси Туркия термаси устидан йирик 0:3 ҳисобида зафар қучди.

Учрашувда киритилган голларга 53-дақиқада Демираль (автогол), 66-дақиқада Чиро Иммобиле ҳамда 79-дақиқада Лоренцо Инсинье муаллифлик қилди.

Шу тариқа, 3 очкони қўлга киритган Италия гуруҳда пешқадамга айланиб олди. Кейинги турда итальянлар 17 июнь куни Швейцарияга қарши баҳс олиб боради, Туркия эса 16 июнда Уэльс термасига қарши майдонга тушади.

Маълумот учун, ушбу ғалаба орқали Италия терма жамоаси ўзининг мағлубиятсиз ўйинлари сонини 28 тага етказиб олди ва ўз рекордини янгилади.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 41
Рейтинг: 2.9
t
×