Евро-2020. Кейинги босқичга муддатидан аввал чиққан 3 жамоа номи маълум бўлди

Спорт 1897
image

Кеча, 18 июнь куни Европа Чемпионати доирасида “Б” ҳамда “Д” гуруҳларида умумий 3 та учрашув ўтказилди. Украина Македония билан бўлиб ўтган қийин баҳсда 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди, Бельгия Данияни кичик “камбэк” эвазига 1:2 ҳисобида ортда қолдирди, Нидерландия эса Австрияни 2:0 ҳисобида ишончли тарзда мағлуб этди.

2-турдан сўнг “А”, “Б” ҳамда “С” гуруҳларида кейинги босқичга муддатидан аввал йўл олган жамоалар номи маълум бўлди. Унга кўра, Италия, Бельгия ҳамда Нидерландия нимчорак финал йўлланмасига эга чиқди.

Бугун ҳам турнир доирасида 3 та учрашув бўлиб ўтади. Швеция Словакияни, Хорватия Чехияни ўз майдонида қабул қилса, Шотландия Англия майдонига сафар уюштиради.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 29
Рейтинг: 3.2
t
×