Евро-2020 финалида қатнашган футболчилар баҳоланди — антиқаҳрамон Сака максимал балл эгаси

Спорт 2171
image

Британиянинг “Sky Sports” нашри Евро-2020 финалидан ўрин олган Италия – Англия ўйинидан сўнг футболчиларнинг ўйинига қараб, уларни баҳолади. 

Максимал балл, гарчи пенальтидан унумли фойдалана олмаган бўлса-да, фақат Букайо Сакага қўйилган — 10. Энг паст баллни эса Эмерсон, Барелла ва Маунт олди — 4. Ўйин сўнгида майдонга туширилган Флоренци, Санчо ва Решфорд баҳосиз қолдирилди. 

Италия: Жанлуижи Доннарумма – 7, Жованни Ди Лоренцо – 6, Леонардо Бонуччи – 6, Жоржо Кьеллини – 7, Эмерсон Палмиери – 4, Николо Барелла – 4, Жоржиньо – 7, Марко Верратти – 7, Федерико Кьеза – 8, Чиро Иммобиле – 5, Лоренцо Инсинье – 6, Брайан Кристанте – 6, Доменико Берарди – 6, Федерико Бернардески – 5, Андреа Белотти – 5, Мануэль Локателли – 5. 

Англия: Жордан Пикфорд – 8, Кайл Уокер – 6, Жон Стоунз – 8, Ҳарри Магуайр – 8, Киран Триппьер - 6, Люк Шоу – 6, Деклан Райс – 6, Кэлвин Филлипс – 6, Мэйсон Маунт – 4, Раҳим Стерлинг – 6, Ҳарри Кейн – 5, Букайо Сака – 10, Жек Грилиш – 5, Жордан Ҳендерсон – 5.

Эслатиб ўтамиз, финалда Италия терма жамоаси пенальтилар сериясида 3:2 ҳисобида ғалаба қозониб, чемпионликни қўлга киритди. Ушбу соврин “скуадра адзурра”нинг 53 йил ичидаги илк Европа чемпионатидаги соврини бўлди.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 32
Рейтинг: 2.9
t
×