Евро-2020 финали антиқаҳрамони операция туфайли янги мавсум стартини ўтказиб юборади

Спорт 2145
image

Англия терма жамоаси ҳамда “Манчестер Юнайтед” клуби ҳужумчиси Маркус Рэшфорд елкасидан операция қилинади. Бу ҳақда Британия матбуоти хабар қилмоқда.

Маълум бўлишича, футболчининг елкасидан операция қилиниши май ойидаёқ аниқ бўлган, бироқ бу ўта шошилинч бўлмагани сабабли, Европа чемпионати якунига етиши кутилган. Энди футболчи ушбу операция туфайли янги мавсум стартини ўтказиб юборади. 

Эслатиб ўтамиз, Англия терма жамоаси Италияга қарши кечган Евро-2020 финалида пенальтилар сериясида имкониятни бой берган эди. Серияда Рэшфорд тўпни дарвоза устунига тепиб, омадсиз юришни бошлаб берганди.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 42
Рейтинг: 2.9
t
×