Евро-2020 дан терма жамоалар қанча пул ишлаб олиши маълум бўлди

Спорт 4496
image
-

UEFA расмий сайти Евро-2020 мусобақаси учун умумий соврин жамғармаси миқдорини эълон қилди. Унга кўра, умумий сумма 371 миллион еврони ташкил этиши маълум бўлди. 

Қайд этилишича, барча иштирокчи терма жамоалар автоматик тарзда 9 миллион евродан қўлга киритади. Ҳар бир кейинги босқич учун терма жамоа янада кўпроқ ютуқни қўлга киритаверади. 

Чемпион жамоа қўшимча 10 миллион евро, финалчи эса 7 миллион еврога эга бўлади. Ярим финалчилар 5 миллион, чорак финалдагилар 3,5 миллион, 1/8 финал иштирокчилари эса 2 миллион евро қўшимча маблағга эга бўлади. Ҳар бир ғалабага 1,5 миллион евро бонус, дурангга эса 750 минг евро ажратилади. Шу тариқа, ғолиб терма жамоанинг умумий соврини 30 миллион евродан ошиши мумкин. 

Маълумот учун, бундан аввалги Евро-2016 турнирида соврин жамғармаси 300 миллион еврони ташкил этган эди.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 214
Рейтинг: 3
Теглар
t
×