Евро-2020. Чорак финал жуфтликлари маълум бўлди

Спорт 8185
image

Айни дамда Европа яшил майдонларида бўлиб ўтаётган Евро-2020 мусобақаси нимчорак финал баҳслари ўз якунига етди. Бир қанча сенсацион натижалар, драматик камбэкларга бой ўтган ушбу босқич кўпчиликнинг ёдида қолиши шубҳасиз.

Кеча, 29 июнь куни ушбу босқичнинг энг сўнгги ўйини — Швеция – Украина баҳси бўлиб ўтди ва кейинги босқичга йўл олган барча жамоалар номи маълум бўлди.

Португалияни 1:0 ҳисобида мағлуб этган Белгия, Австрияни енгган Италия билан тўқнаш келади. Айни шу учрашув чорак финалнинг энг ёрқин қарама-қаршилиги бўлиши кутилмоқда. Шунингдек, Францияни пенальтилар сериясида ютиб кетган Швейцария, Хорватияни 5:3 ҳисобида мағлуб этган Испанияга қарши тўқнаш келади.

Нариги томонда Германия ҳамда Швецияни турнирдан чиқариб юборган Украина ва Англия ўзаро баҳс олиб борса, иккинчи жуфтлик Чехия ҳамда Дания термаларидан ташкил топган. Маълумот учун, Чехия нимчорак финалда турнир фаворитларидан бири бўлган Нидерландияни мусобақадан чиқариб юборди.

Чорак финал ўйинлари рўйхати:

2 июль 21:00. Швейцария – Испания;
2 июль 23:55. Бельгия – Италия;
3 июль 21:00. Чехия – Дания;
3 июль 23:55. Украина – Англия. 

Мусобақа финали 11 июль куни соат 23:55 да Лондондаги “Уэмбли” стадионида бўлиб ўтади.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 386
Рейтинг: 3
t
×