Евро-2020. Бельгия русларга имконият қолдирмади

Спорт 6406
image

Европа Чемпионати “Б” гуруҳи 1-туридан ўрин олган Бельгия – Россия учрашуви ўз ниҳоясига етди. Муросасиз кечган баҳс Бельгиянинг йирик — 3:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Ўйин тақдирини ҳал қилган голларга 10 ҳамда 88-дақиқаларда Ромелу Лукаку ҳамда 35-дақиқада Томас Меунье муаллифлик қилди. Аҳамиятли жиҳати, Россия бу ўйинда рақибига қарши деярли ҳеч қандай хавфли вазият ярата олмади.

Шу тариқа, илк турни йирик ҳисобдаги ғалаба билан бошлаб олган Бельгия 3 очкони қўлга киритди ва гуруҳ пешқадамига айланиб олди. Айни дамда Финляндия ҳисобида ҳам 3 очко мавжуд, бироқ тўплар нисбати бўйича бельгияликларда натижа яхшироқлиги боис Бельгия 1-ўринга кўтарилди.

Кейинги турда Россия Финляндия билан тўқнаш келса, Бельгия Дания билан баҳс олиб боради.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 260
Рейтинг: 3.1
t
×