Давлатнинг ерини ўзбошимчалик билан эгаллаб ўтирибсизми? Унда шошилинг

Жамият

image

Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларида ёки иморат қуриш учун рухсатнома олмасдан қурилган турар жойларга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича бир марталик умумдавлат акциясининг муддати  2019 йил 1 майга қадар этиб белгиланган. Бу ҳақда Адлия вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Мулк ҳуқуқини олиш учун иморат жойлашган ҳудуддаги Давлат хизматлари маркази орқали туман (шаҳар) ҳокимининг номига ариза берилади.

Аризага қуйидагилар илова қилинади:

  • мурожаат этувчининг паспорти нусхаси;
  • мурожаат этувчининг оила аъзолари ҳақида ҳамда ер участкасига эгалик қилган муддатлари ва иморат қурилган вақт тўғрисида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг маълумотномалари.

Мурожаат этувчидан бошқа маълумотларни, шунингдек, бошқа ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилиш тақиқланади.

Аризани кўриб чиқиш учун энг кам иш ҳақининг 5 баравари миқдорида бир марталик йиғим (1 013 650 сўм) ундирилади.


Мақола муаллифи

Теглар

ер мулк акция

Баҳолаганлар

213

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг