Ёнғин ўчириш машиналари бозорда одамларга қарата суюқлик сепаётганига изоҳ берилди

Жамият

image
0:00
0:00
download

Бугун, 26 апрель куни ижтимоий тармоқларда ёнғин ўчириш машиналари томонидан сув сепилаётган жараёнлар акс этган видеолар кенг тарқалди.

Ҳолат юзасидан Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳолатга изоҳ бериб, ҳолат вазирлик томонидан тўлиқ назоратга олиниб, ҳозирда суриштирув ишлари олиб борилаётганини маълум қилди.

Дастлабки маълумотларга кўра, ушбу вазият Андижон вилояти Марҳамат ҳамда Сурхондарё вилояти Денов туманларида юзага келганилиги маълум бўлди.

“Юқорида қайд этилган ҳудудларда коронавирус инфекциясининг ўчоғи аниқланган ҳамда вирус тарқалишининг олдини олиш мақсадида, дезинфекция ишлари шошилинч, тартибсиз ҳолда амалга оширилган”, дейилади хабарда.

Таъкидланишича, ҳодиса юзасидан ўрганиш якунлари бўйича тегишли ходимларга интизомий таъзир чоралари кўрилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

910

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг