ЕЧЛда ҳафта қаҳрамони бўлишга даъвогарлар номи эълон қилинди

Спорт

image

Европа Чемпионлар лигасининг ярим финал жавоб ўйинларининг энг яхши футболчиси номига даъвогарлар маълум бўлди. Бу ҳақда UEFА расмий сайти хабар берди.

"Реал Мадрид" дарвозабони Тибо Куртуа "Манчестер Сити"га қарши ўйинда (3:1) 8 та зарбани бартараф этди ва баҳснинг энг яхши футболчиси, деб эътироф этилди. У ҳафтанинг энг яхши футболчиси бўлишга ҳам асосий даъвогардир.

Яна бир номзод "Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Бернарду Силва "Реал" билан ўйинда “шаҳарликлар” таркибидаги энг яхши ўйинчи бўлди. Унинг узатган тўплари 90 фоиз шерикларига аниқ етиб борган.

"Ливерпуль" ярим ҳимоячиси Луис Диаз "Вильярреал" билан ўйинда (3:2) гол урди ва дарвоза томон 4 та зарба берди. Колумбиялик футболчи иккинчи бўлимда захирадан майдонга тушиб, баҳсни “қизиллар” томонга буриб юборди.

Шунингдек, “Вильярреал” ярим ҳимоячиси Френсис Коклен ҳам ҳафта қаҳрамони бўлишга даъвогар. У “Ливерпуль” билан ўйинда (2:3) гол урди ва 83 фоиз аниқ узатмаларни амалга оширди.

Маълумот ўрнида, ЕЧЛ финалига “Ливерпуль” ҳамда “Реал Мадрид” жамоалари йўл олди. Финал жорий йилнинг 28 май куни Франция пойтахти Париж шаҳрида бўлиб ўтади.

 

Маъруф Абдумаликов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

14

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг