Янгийўлда ҳайдовчи йўлда ётган пиёдани босиб кетди

3-саҳифа

image

Янгийўлда 20 яшар ҳайдовчи Nexia русумли автомобилида пиёдани босиб кетди ва яширинишга урунди. Йўл-транспорт ҳодисасида жароҳат олган пиёда вафот этди. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ хабар бермоқда. 

Қайд этилишича, ЙТҲ жорий йилнинг 7 июнь куни соат 22:50 атрофида Тошкент-Душанбе халқаро автомобиль йўлининг Янгийўл шаҳар ҳудидан ўтган 25-километрида содир бўлган. Nexia русумли автомобиль ҳайдовчиси йўлда ётган 36 ёшли пиёдани босиб кетган. 

Ушбу ҳодиса содир этилгандан сўнг, ҳайдовчи қочиб кетган, жабрланувчи эса воқеа жойида вафот этган. 

Олиб борилган суриштирув жараёнларига кўра, ЙТҲни 20 ёшли Янгийўл туманида яшовчи А. исмли шахс содир этгани аниқланган.

Ҳайдовчининг таъкидлашича, у светофорга яқинлашиб келаётганида, яшил чироқ ёнган. Оқ Spark ўтиб кетган. У йўлида нима борлигини кўрмаган ва машина ниманингдир устидан ўтганини пайқаган. Автомобилдан тушиб қараганда, кимнингдир бақирган овозини эшитган ва қўрқиб қочиб кетган. Ҳодиса жойига қайтганида, йўловчи вафот этганини кўриб, яна ортига қайтган.

Диёра Абдураҳмонова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

449

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг