Янги йилнинг илк ҳафтасида қандай об-ҳаво кузатилади?

Бу қизиқ

image
0:00
0:00
download

Ҳафта давомида Каспий денгизининг жанубий ҳудудларидан нам ҳаво массалари кириб келиши ҳисобига республика бўйича ёмғир ёғади, шимолий ҳудудларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади.

Гидрометеорология хизмати маркази хабарига кўра, тоғли ҳудудларда ёғингарчилик асосан қор кўринишида бўлади, 3-4 январда баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин.

Ҳаво ҳарорати кечалари 0-5 даража илиқ, кундуз кунлари 7-12 даража илиқ атрофида ва меъёрга яқин бўлади.

3-4 январда Ўзбекистон бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 18-23 м/с гача кучайиши мумкин. Республика бўйича баъзи жойларда туман кузатилади.


Мақола муаллифи

Теглар

об-ҳаво

Баҳолаганлар

294

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг