Янги ташкил этилган Маҳалла вазирлигига “замминистр”лар тайинланди

Жамият

image

Янги ташкил этилган Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирининг ўринбосарлари тайинланди.

Содиқжон Турдиев маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. Бунгача у маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг ўринбосари эди.

Абдулла Турсунов маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди. Бунгача у Президент Администрацияси масъул ходими сифатида фаолият юритган.

Мухтор Муҳиддинов маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди. Бунгача у Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари эди.

Аввалроқ Мухтор Муҳиддинов Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари лавозимидан озод этилгани ҳақида хабар берган эдик.


Мақола муаллифи

Теглар

тайинлов

Баҳолаганлар

393

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг