“Янги Андижон” шаҳарчасини барпо этиш учун 100 млн доллар ажратилади

Жамият

image

Андижон шаҳридаги “Янги Андижон” шаҳарчасини барпо этиш учун 100 миллион доллар миқдорида маблағ ажратилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Президентининг “Янги Андижон” шаҳарчасини барпо этиш ва Андижон вилоятида тадбиркорликни янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида сўз боради.

Андижон вилоятида ижтимоий-иқтисодий ва муҳандислик-коммуникация тармоқларини ҳамда тадбиркорликни ривожлантириш учун Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан қуйидаги маблағлар ажратилади:

“Янги Андижон” шаҳарчасини барпо этиш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига марказлашган инвестицияларни ошириш ҳисобига қайтариб бермаслик шарти билан — 100 миллион доллар эквивалентида, шундан:

  • 25 миллион доллар эквивалентидаги маблағлар — ижтимоий соҳа объектларини қуришга, шу жумладан Андижон тиббиёт институти объектлари учун;
  • 15 миллион доллар эквивалентидаги маблағлар — йўл ўтказгичини ва йўл инфратузилма объектларини барпо этишга;
  • 60 миллион доллар эквивалентидаги маблағлар — коммуникация тармоқлари, муҳандислик инфратузилмасини яратишга, лойиҳалаштириш ишларига, қурилиш ишларини назорат қилиш, бошқариш ва бошқа харажатларга;

Андижон вилоятида кичик ва ўрта тадбиркорликни ривожлантириш учун — 80 миллион доллар эквивалентида тижорат банкларига, шундан:

  • 40 миллион доллар эквивалентидаги маблағлар 3 йиллик имтиёзли давр билан 7 йил муддатга 7 фоиз ставкасида — тенг улушда “Ўзсаноатқурилишбанк” ва “Қишлоқ қурилиш банк” акциядорлик тижорат банклари орқали 200 та маҳаллада кооперация асосида кичик бизнесни ва оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга кўмаклашиш мақсадида бириктирилган «етакчи» тадбиркорлик субъектларини молиявий қўллаб-қувватлашга;
  • 40 миллион доллар эквивалентидаги маблағлар 3 йиллик имтиёзли давр билан 7 йил муддатга 11 фоиз ставкасида — “Агробанк” акциядорлик тижорат банки орқали иссиқхона массивларини барпо этиш ва аҳоли хонадонларида иссиқхоналар ташкил этишни молиялаштиришга;
  • кичик бизнес ва оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадлари, шу жумладан банк кредитлари бўйича кафилликлар бериш учун Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси ресурс базасини ошириш ҳамда Хонобод шаҳрида ижтимоий-иқтисодий ва муҳандислик-коммуникация тармоқларини барпо этиш тадбирларини молиялаштириш учун Давлат бюджетига қайтариб бермаслик шарти билан — 20 миллион доллар эквивалентида.

 
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва жорий йилнинг 21 июнидан кучга кирди.


Мақола муаллифи

Теглар

Андижон Янги Андижон

Баҳолаганлар

36

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг