Яна уч ҳудудда 188 киши коронавирусга чалинди
Жамият
−
27 Сентябрь 2020
7964Бугун, 27 сентябрь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони яна 188 нафарга ортиб, 55 320 нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатлари:
• 163 нафари Тошкент шаҳрида;
• 15 нафари Андижон вилоятида;
• 10 нафари Тошкент вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Шу билан бирга, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.
Бугун айни пайтга қадар:
• Тошкент шаҳрида 219 нафар;
• Тошкент вилоятида 92 нафар;
• Андижон вилоятида 14 нафар;
• Самарқанд вилоятида 13 нафар;
• Фарғона вилоятида 12 нафар;
• Қорақалпоғистон Республикасида 8 нафар;
• Сурхондарё вилоятида 8 нафар;
• Навоий вилоятида 5 нафар бемор тузалди.
Шундай қилиб, Ўзбекистонда 51 829 (+371) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (93 фоиз) соғайган.
Ҳозирда 14 ҳудудидаги даволаш муассасаларида 3033 нафар бемор ушбу касаллик ташхиси билан даволанмоқда.
LiveБарчаси
07 Ноябрь 2023
07 Ноябрь 2023
07 Ноябрь 2023
07 Ноябрь 2023