Яна Обломуродов: Экоқўмита раисининг жияни раҳбарлик лавозимига тайинлангани айтилмоқда

Жамият

image

Ижимоий тармоқларда Ўзбекистон Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси Нарзулло Обломуродовнинг жияни Тошкент шахар давлат экологик экспертиза маркази филиалига бошлиқ бўлгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ушбу ҳолат юзасидан қўмита Матбуот хизмати изоҳ берди. 

Қайд этилишича, Давлат экологик экспертизаси маркази тизимида бир неча йиллардан буён фаолият юритиб келаётган Шахбоз Мўминов Давлат экологик экспертизаси маркази Бош директорининг буйруғига асосан марказнинг Тошкент шаҳар филиали директори лавозимига, муносиб номзод топилгунга қадар, директор вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланган.

“Ушбу ходимнинг Қўмита раисига қариндошлик алоқаси ҳақидаги важлар ҳақиқатга тўғри келмаслигини маълум қиламиз.

Давлат экология қўмитаси шахснинг қадр-қиммати камситилишига ёки унинг обрўсизлантирилишига олиб келадиган ёлғон, асосланмаган ахборотни тарқатганлик учун Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида тегишли жавобгарлик нормалари белгиланганлигини эслатиб ўтади”, дейилади хабарда.

Айтиш жоизки, бундан роппа-роса бир ҳафта олдин ижтимой тармоқларда Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси Нарзулло Обломуродовнинг бир эмас, тўртта – Mercedes Benz, Тoyota 200, E-Bora ва Volkswagen ID-6 хизмат автомобили борлиги ҳақида хабарлар тарқалганди. 

Экоқўмита Матбуот хизмати эса хабарларни рад этиб, идора раиси тўрт эмас, иккита автомобилдан фойдаланишини маълум қилганди. 

Маълумот ўрнида, Нарзулло Обломуродов 2021 йилнинг 30 декабридан буён Ўзбекистон Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси лавозида фаолият юритиб келади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

437

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг