Яна Хитой. Бортида 30 киши бўлган кема ҳалокатга учради (видео)

Олам

image
0:00
0:00
download

Жанубий Хитой денгизида бортида 30 нафар экипаж аъзоси бўлган муҳандислик кемаси ҳалокатга учради. Бу ҳақда “South China Morning Post” газетаси хабар берди.

Қайд этилишича, кема "Чаба" тўфони марказида бўлиб, иккига бўлиниб кетган.

Воқеа Гонконгдан 300 километр жануби-ғарбда содир бўлган. Хитой Халқ Республикасининг ушбу махсус маъмурий ҳудуди маъмурияти денгизчиларни қутқариш учун самолёт ва бир нечта вертолётларни жўнатган.

Ҳозирча 3 киши қутқарилган, 27 кишининг тақдири номаълумлигича қолмоқда. Операцияга мураккаб об-ҳаво шароити тўсқинлик қилган.

Эслатиб ўтамиз, 21 март куни Жанубий Хитойда бортида 133 киши бўлган Boeing 737 самолёти ҳалокатга учраган эди. Авиаҳалокатда ҳеч ким тирик қолмаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Хитой фалокат

Баҳолаганлар

196

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг