Яна бир ўзбек шоу-бизнеси вакили ЙҲҚни қўпол равишда бузди (видео)

Жамият

Ўзбек шоу-бизнеси вакилларининг йўл ҳаракати қоидаларини бузишгани ҳақидаги хабарларга тез-тез гувоҳ бўлиб турамиз. Улар буни ёки қасддан ёки ихтиёрсиз равишда амалга оширади. Йўл қоидаларини бузган яна бир ўзбек шоу-бизнеси вакили бу сафар Паризода Сафарова бўлди. Интернетда ушбу ҳолат тасвирланган видео пайдо бўлди.

Видеода актриса ўз машинасини нотўғри жойда буриб олганини кўриш мумкин. Бундай ҳолатда у икки қатор йўл чизиғини босганини кўриш мумкин.

Актриса ушбу қоидабузарлиги учун жаримага тортилганми ёки йўқ, бу номаълум.

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари бу ҳолатни қаттиқ танқид қилган. Кўпчилик гарчи ушбу қоидабузарлик йўл камераларида акс этмаган бўлса ҳам ёки ЙПХ ходими кўрмай қолган бўлса-да, актриса жаримага тортилиши зарур, деб ҳисоблаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Паризода Сафарова

Баҳолаганлар

1725

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар