Яна ҳакамлар қарорига эътироз: бу сафар россиялик бокс юлдузи мағлубиятдан норози

Спорт 10902
image

Кеча, 6 август куни бокс бўйича эркаклар ўртасидаги оғир вазн тоифасида финал жанги бўлиб ўтди. Унда россиялик Муслим Гажимагомедов ҳамда кубалик Хулио Сесар ла Круз ўзаро тўқнаш келди.

Финалда Куба вакилининг қўли баланд келиб, олтин медални қўлга киритган. Баҳсдан сўнг россиялик спортчи “Olymics.com” сайтига берган интервьюсида ҳакамларнинг қароридан норози эканлигини очиқчасига билдирган.

“Нега рақибга ғалаба берилди? Бу савол ҳакамларга тегишли. Нега улар айнан унинг бокс услубини яхши кўришларини тушунмайман. Унинг ортида ажойиб натижалар ва ютуқлар бор. Балки шунинг учун ҳам унга 3:2 ҳисобида учинчи раунд берилди. Ўйлайманки, аввалгиларидан фаолроқ бўлдим. Мен ҳужум қилдим, танага урдим. У мен томон келмади, ҳужум қилмади. У мени мағлуб этди деб айта олмайман, лекин мен ҳам ютдим деб айтмайман. Мен ҳамма нарсани Яратган измига топшираман. Улар қўлимни кўтармадилар, шунинг учун мен ютқаздим. Шундай қилиб, интилиш керак бўлган нарса борлигини яна тушундим.

Кубалик боксчи очко олишга уринмади. Мен ринг бўйлаб тинмай ҳаракат қилдим. Менимча, учинчи раундда кўпроқ танасига зарба беришим керак эди. Биринчи раундда мен зарба бердим ва устунлик қилдим. Аммо тўрт ҳакам унга ғалаба берди. Биринчи раунддаги натижадан сўнг бироз ҳафсалам пир бўлди. Нега бундай бўлганини билмайман. Бурчакда улар босим ўтказишни, устунлик қилишни айтишди. Лекин охир-оқибат улар унга ғалабани беришди”, дейди Муслим.

Эслатиб ўтамиз, бундан ташқари икки нафар ўзбекистонлик боксчи — Миразиз Мирзаҳалилов ҳамда Турсуной Раҳимова ҳам ҳакамлар қарорига биноан турнирни тарк этган эди. Шундан сўнг, бу қарорларга нисбатан ҳар хил норозиликлар келиб чиққан эди.

Маълумот учун, Муслим Гажимагомедов фаолияти давомида жами 87 та жанг ўтказиб, уларнинг 82 тасида ғалабани қўлга киритган.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 506
Рейтинг: 3
t
×