Яна ҳоким ёрдамчиси пора билан ушланди

3-саҳифа

image

Кеча, 12 май куни Қашқадарё вилоятининг Ғузор туманида ҳоким ёрдамчиси 300 доллар пора билан қўлга тушди. Бу ҳақда вилоят прокуратураси матбуот котиби QALAMPIR.UZ'га хабар берди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 12 январидан бошлаб Жонбулоқ маҳалласида ҳоким ёрдамчиси лавозимида иш юритиб келаётган Э.Ф. Қарши туманида яшовчи фуқарони Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Қашқадарё филиалига фельдшер лавозимига ишга киритиб қўйишни ваъда қилган. Эвазига 12 май куни ундан фирибгарлик йўли билан 300 долларни олган вақтда жиноят устида қўлга тушган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Қашқадарё вилоят прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Тошкент шаҳри Юнусобод тумани ҳокими ёрдамчиси 35 минг доллар олаётганда қўлга тушган эди. Бундан ташқари, Тошкент вилояти Тошкент тумани ҳокими ёрдамчиси ҳам пора билан ушланган.

Аввалроқ, Президент Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятининг Тўрақўрғон тумани “Шарқ” маҳалласидаги ҳоким ёрдамчиси имтиёзли кредитга тавсия бериш учун “пора” олаётганда ушланиб, 5 йилга озодликдан маҳрум этилганини айтган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

240

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг