Вояга етмаган қизга машина бошқарувини ишониш аянчли якунланди

3-саҳифа

image

Навоий вилояти Хатирчи туманида вояга етмаган қизга машинасини ҳайдашга рухсат берган ҳайдовчи йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида вафот этди. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабар берди.

Маълумотларга кўра, жорий йилнинг 28 сентябрь куни соат 17:30 ларда 1987 йилда туғилган фуқаро спиртли ичимлик истеъмол қилган ҳолда Nexia русумли автомобилда Навоий—Хатирчи йўналиши бўйича ҳаракатланиб кетаётиб, йўл четидаги дарахтлардан бирига урилиб, йўл-транспорт ҳодисасини содир этган.

Натижада оғир тан жароҳатларини олган 33 ёшли фуқаро ҳодиса жойида вафот этган.

Ҳолат юзасидан Хатирчи тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракати олиб борилмоқда.

Дастлабки суриштирув давомида аниқланишича, автомобиль салонида бўлган марҳум ҳайдовчининг таниши, вояга етмаган 16 ёшли қиз унга машина бошқаришга қизиқишини айтиб, рулга ўтирган. Тажрибасиз қиз тезликни оширгани сабаб автоҳалокатга учраган. Ҳозирда у бош мия лат ейиши оғир тан жароҳати билан шифохонанинг жонлантириш бўлимида даволанмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ Навоий

Баҳолаганлар

974

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг