Владивостокда 4 нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди

Олам

image

Россиянинг Владивосток шаҳрида 4 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Владивостокдаги Бош консулхонаси маълум қилди.

Жорий йилнинг 24 октябрь куни Владаивостокда содир бўлган ёнғин оқибатида Бухоро вилоятидан келган 3 нафар ўзбекистонлик О.Ж., К.Т. ва Ж.Б. вафот этди.

Консуллик-ҳуқуқий ва ташкилий масалалар ҳал қилинганидан сўнг 26 октябрь куни ўзбекистонликларнинг жасади “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАКнинг Владивосток-Тошкент йўналишидаги рейси билан Ватанга юборилди. 

Шунингдек, 27 октябрь куни Владивосток шаҳри болалар шифохонасида соғлиги ҳолатининг ёмонлашгани сабабли Ўзбекистон фуқароси И.Б. вафот этди. 

Бош консулхона мазкур вазиятни назоратга олди ва Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Москва шаҳридаги Ваколатхонаси билан биргаликда марҳуманинг жасадини Ватанга юбориш билан боғлиқ масалаларни ҳал қилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

ўзбекистонлик Владивосток фалокат

Баҳолаганлар

60

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг