Винисиус Жуниор ўзининг шахсий натижасини янгилади

Спорт 943
image

Испаниянинг “Реал Мадрид” клуби ҳужумчиси Винисиус Жуниор кеча, 12 сентябрь куни Ла Лига 4-тури доирасида “Сельта” дарвозасига гол урди. Бу бразилиялик футболчи учун ушбу мавсум Ла Лигада урилган 4-гол бўлди.

Қайд этиш керакки, Винисиус шу пайтга қадар Ла Лигада бир мавсумда 3 тадан кўп гол урмаган. Бу натижа билан футболчи Испания чемпионатида бир мавсумда гол уриш бўйича ўзининг шахсий натижасини янгилади.

Жуниор рақиблар дарвозасига умумий 10 та зарба берган, улардан 7 таси аниқ чиққан.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 12
Рейтинг: 3
t
×