Видео: Ғаниев деган валломат халқдан узр сўради

Жамият

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг 2 август куни кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар таҳлилига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказгани ҳақида хабар берган эдик.

Йиғилишда Президент Фарғона, Қашқадарё ва Хоразм вилояти ҳокимларига халқ олдида ҳисоб беришни буюрганди.

Президент танқидидан кейин Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев риштонликлардан узр сўради.

“Ассалом алайкум азиз фуқаролар. хатоим бор. Риштон Марказий деҳқон бозорининг қурилиши билан боғлиқ йўл қўйилган хато ва камчиликларда Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистоннинг обрўсини ҳеч қандай алоқаси йўқ. Риштон туманида бўлаётган ишларда вилоят ҳокими сифатида аввало мен ва туман раҳбарлари хатога йўл қўйди.

Ким хатога йўл қўйган, сизлар билан қўпол муомалада бўлган бўлса, ҳаммаси учун вилоят ҳокими сифатида кенг жамоатчилик ташкилотлари, ижтимоий тармоқлар кузатувчилари ва ОАВ вакиллари олдида бўйин эгиб узр сўрайман.

Тарихимиздан қолган анъана бор “бозор билан мозорга тегма”, деган. Марказий бозорни янада чиройли қилиш бўйича лойиҳа ишлаб чиқилган. бИроқ такли киритган масъуллар хатога йўл қўйган”, деди Шуҳрат Ғаниев.

Вилоят ҳокимининг сўзларига кўра, нотўғри таклиф киритган турли идораларнинг 14 нафар масъул шахслари эгаллаб турган лавозимидан озод қилинган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шуҳрат Ғаниевни ноинсофликда ва Ўзбекистонни шарманда қилишда айблаганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Фарғона Риштон Шуҳрат Ғаниев

Баҳолаганлар

197

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг