Вазият жиддий: Россияда НАТО билан можаро эҳтимоли ортиб бораётгани айтилди

Олам

image

Россия ва НАТО ўртасидаги можаро эҳтимоли альянсга аъзо давлатларнинг янгидан-янги баёнотлари фонида ортмоқда. Бу ҳақда Россия парламенти юқори палатаси сенатори Сергей Цеков Lenta.ru нашрига берган интервьюсида сўз очган. 

Сенатор Сергей Цековни фикрича, Россия бу давлатларнинг барча баёнотлари ва харакатларига жиддий эътибор қаратиши керак.

“НАТО давлатларининг баёнотларига қараганда, вазият ҳақиқатан ҳам кескинлашмоқда. Альянснинг ҳаракатлари, баёнотлари, Украинанинг қўшимча қуролланиши, ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларини етказиб бериш режалари Европа ва бутун дунёда можароларни кескинлаштирмасликга ёрдам бермаслиги аниқ”, дейди сенатор Сергей Цеков.

Шунингдек, сиёсатчининг фикрича, НАТО Россия билан очиқ қарама-қаршиликка киришиши назарий жиҳатдан мумкин бўлса-да, амалда бу даргумон: альянс ўзининг ҳар қандай хатти-ҳаракатларига Россия таърафидан ўта кескин жавоб берилишини тушунади. 

“НАТО Россия билан тўғридан-тўғри тажовузкор ҳарбий ҳаракатлар бошламайди. Альянс манфаатларини ҳимоя қилиш йўлида ҳалок бўлаётган Украина фуқаролари қўли билан Россияни заифлаштиришни афзал кўради”, дейди Цеков

Ёқубов Абдулвоҳид


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

126

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг