Вазирликларнинг қоғозларда “бажарилган” ишлари аслида ҳам бажариляптими?

Жамият

image

Ўзбекистонда вазирлик ва идоралар томонидан “бажарилган” деб ҳисобот берилган айрим вазифалар моҳиятан бажарилмаслиги ҳолатлари бўйича тегишли чора-тадбирлар режалари ҳамда “Йўл харита”лари тасдиқланган бўлса-да, ушбу ҳужжатларнинг ижроси таъминланмаганлик ҳолатлари мавжуд. Бу ҳақда кеча, 25 январь куни бўлиб ўтган Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракциясининг навбатдаги йиғилишида сўз очилди.

Маълум қилинишича, давлат дастуридаги 206 та банд тўлиқ бажарилган бўлса-да, кўплаб белгиланган вазифаларни кечикиб бажариш ҳолатлари ҳам учрамоқда. Масалан, давлат дастурининг 70 дан зиёд банди 1 ойдан 10 ойгача ижро муддати кечиктириб бажарилган, 20 та банд бўйича белгиланган тадбирлар муддатида бажарилмагани туфайли узайтирилган. 39 та банд бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ишлаб чиқилган бўлса-да, улар ўз вақтида қабул қилинмаган.

Қолаверса, ижро муддати кечиктирилган ёки қўшимча ишланиши белгиланган ҳолда, вазирлик ва идоралар томонидан кечикиш сабаблари юзасидан жамоатчиликка тушунтириш берилмаётганлик ҳолатлари ҳам кузатилаётгани қайд этилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

55

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг