Вазирлар Маҳкамаси таркибида яна бир шўъба ташкил этилди

Жамият

image

Аввалроқ, Ўзбекистон Президенти “Бўстонлиқ туманида бошқарувнинг алоҳида тартибини жорий этиш орқали туризмни жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонни имзолагани ҳақида хабар берган эдик.

Ҳужжат билан Бўстонлиқ туманида амалга ошириладиган ислоҳотларни мувофиқлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг Спорт ва туризмни ривожлантириш масалалари котибияти таркибида 3 та штат бирлигидан иборат Тоғли ва олис ҳудудларда туристик инфратузилмани ривожлантириш шўъбаси ташкил қилинди.

Шўъба штат бирликлари Тошкент вилояти Туризмни ривожлантириш департаментининг 3 та штат бирлигини қисқартириш ҳисобига шакллантирилиши белгиланди.

Туман ҳокимлиги бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони 32 нафардан иборат бошқарув аппаратининг янгиланган тузилмаси, тумандаги давлат органлари ва ташкилотларининг бўлинмалари бошқарув ходимларининг сони тасдиқланди.

Туман ҳокимига туман ҳокимлиги бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони доирасида Дирекция директори таклифига асосан бошқарув аппарати тузилмасига ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилди.

Белгиланишича, Дирекциянинг бошқарув тузилмаси, унинг ходимлари чекланган сони, уларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш миқдорлари ва тартиби эркин туристик зонанинг Маъмурий кенгаши томонидан белгиланади.


Мақола муаллифи

Теглар

Вазирлар Маҳкамаси Бўстонлиқ

Баҳолаганлар

51

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг