Вазир ўринбосари Жарқўрғон туманига ҳоким бўлди

Жамият

image

2018 йилдан бери Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазири ўринбосари лавозимида ишлаган Баҳодир Ўроқов Жарқўрғон туманига ҳоким этиб тайинланди. Туман ҳокими лавозимида ишлаб келган Зиёдулла Давлатов Шеробод тумани ҳокими сифатида фаолиятини давом эттиради. Бу ҳақда бугун, 3 декабрь куни халқ депутатлари Жарқўрғон тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессияси қарор қабул қилинди. Унда Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов ҳам иштирок этган.

Маълумот учун, Баҳодир Ўроқов 1979 йилнинг 17 февралида Жарқўрғон туманида туғилган. 1999 йилда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш муҳандислари олийгоҳи, 2008 йилда Тошкент молия институти, 2016 йилда Банк-молия академиясини тамомлаган.

2003-2005 йилларда Сурхондарё вилояти молия бошқармаси етакчи иқтисодчиси, 2005-2017 йилларда Ўзбекистон Республикаси молия вазирлиги инвестициялар бошқармаси бўлим бошлиғи, 2017-2018 йилларда Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси раиси ўринбосари лавозимларида ишлаган.

Эслатиб ўтамиз, бугун, 3 декабрь куни Бухоро, Жондор ва Пешкў туманларига янги ҳокимлар тайинланди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳодир Ўроқов

Баҳолаганлар

156

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар