VAR аралашиши керак эди, ноҳақлик бўлди – “Лион” президенти

Спорт 1685
image

Франциянинг “Лион” клуби президенти Жан-Мишель Олас Лига 1 нинг 6-туридан ўрин олган ПСЖга қарши ўйиндаги мағлубият ҳамда белгиланган пенальти борасида фикр билдирди. Унинг таъкидлашича, пенальти ноҳақ белгиланган.

“Биз ўз футболчиларимиз билан фахрланамиз. Сабаби улар ПСЖ учун ҳақиқий бошоғриқ яратиб бера олишди.

Пенальти хато белгиланди, бу вазиятга VAR аралашиши керак эди. Бу, шунчаки оддий қилинадиган қарор эмасди. Футболчиларимиз мағлубиятга лойиқ ўйин кўрсатмади, ҳали қасос олиш ниятидамиз”, дейди Олас.

Маълумот учун, ўйиннинг 66-дақиқасида бош ҳакам “Лион” дарвозасига пенальти белгилади ва Неймар вазиятдан унумли фойдаланиб, ҳисобни тенглаштирди. Ғалаба голини эса захирадан майдонга тушган Икарди  ўйиннинг сўнгги дақиқасида уриб, ПСЖга 3 очко келтирди.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 39
Рейтинг: 3.1
t
×