Ваколатларини кенгайтирган Жапаров ҳокимлар сайловини бекор қилди

Олам

image
0:00
0:00
download

Қирғизистон Президенти Садир Жапаров шаҳар ҳокимлари сайловини бекор қилиш тўғрисидаги қонунга имзо чекди. Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот хизматига асосланиб хабар берилган. 

Таъкидланишича, энди туман раҳбарларини ҳукумат таклифига биноан Президент тайинлайди. Шунингдек, у вилоят ва Республика аҳамиятидаги шаҳарлар ҳокимларини ҳам тайинлайди. 

Қонунда туман бошлиғи ва шаҳар ҳокими лавозимларига номзодларга қўйиладиган малака талаблари ва чекловлар аниқ кўрсатилган. Жапаров жойлардаги ҳал қилинмаган муаммолар учун энди туман ҳокимлари жавобгар бўлишидан огоҳлантирган. 

“Туман бошлиғига давлат органларининг ҳудудий бўлинмалари раҳбарлари, шунингдек маҳаллий ўзини ўзи бошқариш ижроия органлари раҳбарларининг унга берилган давлат ваколатлари нуқтаи назаридан ҳисоботларини эшитиш ваколати берилган, статистика органлари, миллий хавфсизлик, ички ишлар ва маҳаллий ҳарбий бошқарув органлари бундан мустасно”, дейилган матбуот хизмати хабарида. 

Янги қонун қабул қилинишидан олдин, Қирғизистоннинг вилоят аҳамиятига эга шаҳарлари ҳокимлари маҳаллий кенгашлар депутатларининг кўпчилик овози билан сайланарди. 

Эслатиб ўтамиз, Садир Жапаров ўз ваколатларини сезиларли даражада кенгайтирувчи “Қирғизистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида”ги конституцион қонунга имзо чекканди.


Мақола муаллифи

Теглар

Қирғизистон Жапаров

Баҳолаганлар

125

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг