Ваҳималар ўринлими? Буғдойни биржада сотиш нархларга қандай таъсир қилиши айтилди

Жамият

image
0:00
0:00
download

Ўзбекистонда буғдойнинг биржада сотилиши нархларнинг ошиб кетишига олиб келмайди ва аксинча, бироз пасайишга сабаб бўлиши мумкин. Бу ҳақда бугун, 30 май куни Молия вазирлиги департаменти мудири Тўлқин Мирзаев озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга бағишланган матбуот анжуманида айтиб ўтди.

“Буғдойни биржага чиқаришдан ваҳимага тушиш учун асос йўқ. Биринчидан етарли миқдор буғдой, ун захиралари мавжуд. 2019 йилда ҳам ун маҳсулотини биржага чиқарганимизда “нархлар кескин ошиб кетади”, деган ҳар хил ваҳималар бўлганди. Тажриба шуни кўрсатдики, нархлар ошиб кетмади. 2019 йилнинг октябридан то 2020 йилнинг апрель ойи ўртасигача бўлган даврда ун нархи бор-йўғи 10 фоизга ошган. Бу ҳисоб-китоблар тўғрилигини кўрсатди.

Ҳозир ҳам ҳисоб-китоблар қилинган. Бугунги кунда ички бозорда унни, нонни нархи ҳаммага маълум, бу сир эмас. Биз арзон деб айтадиган қолипли нон (буханка) нархи фақат Тошкент шаҳрида сақланиб қолган. Республиканинг бошқа ҳудудларида қолипли нон эркин нархларда сотилмоқда. Бозорларда 2800 сўмлик ун ҳеч қаерда йўқ. Давлат статистика қўмитасига кўра, уннинг ўртача нархи 5000 сўмдан юқори. Буни аҳоли билади. Эркинлаштириш бозордаги нархларни тан олиш дегани.

Молия вазирлиги масъулининг таъкидлашича, буғдойнинг биржада сотилиши ортидан нархларнинг ошиши кутилмайди. Аксинча, унни биржада сотиш тажрибасидан келиб чиқиб, нархларни маълум маънода барқарорлашишини ва келгусида нархларнинг пасайиши кутилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

биржа буғдой

Баҳолаганлар

673

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг