Ваҳимага тушган БМТ, 9 йилда фош бўлган қотиллик, “шпион”ликда айбланаётган ўзбекистонлик... Бугун нималар бўлди?

Жамият

image

Бугун, 21 октябрь куни Ўзбекистон ҳамда халқаро майдонда муҳим вокеаликлар содир бўлди. БМТ дунё давлатлари ваъдасини бажармаётганидан xавотирга тушган бўлса, Ўзбекистонда бир неча қонунчиликларга ўзгартириш киритилди. Спортдан сўз борганда Жалолов Ўзбекистоннинг бокс бўйича ЖЧ учун эълон қилинган таркибига қўшилмаганини қайд этиш мумкин. Шу каби муҳим хабарларнинг қисқача тафсилоти билан қуйида танишинг.  

Жамият 

Навоийда ҳамшира беморни калтаклагани айтилмоқда. ССВ ҳолатга изоҳ берди

Кеча, 19 октябрь куни ижтимоий тармоқларда Навоий вилояти Кармана туманидаги шифохоналардан бирида тиббиёт ходими ва шифокор қабулига келган бемор ўртасида юз берган тортишув акс этган видеолавҳа тарқалди.

Мазкур ҳолат Навоий вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан шу куннинг ўзидаёқ назоратга олиниб, ўрганишлар олиб борилди.

Нега пойтахтда “маска”лилар тунги рейдга чиқмоқда? 

Шу кунларда пойтахт Тошкент кўчаларида қора ниқобдаги бир гуруҳ аскар қуролланган шахслар ва йўл-патруль хизмати ходимлари йўлнинг асосий қатнов қисмини тўсиб қўйган ҳолда машиналарни тўхтатиб, автомобиллар салони ва ҳайдовчиларни тинтув қилаётгани фуқаролар эътиборига тушган. Бундай воқеалар асосан эски Ўзбекистонда фавқулодда ҳолат эълон қилинганда ёки давлат тадбирлари олдидан рўй берар эди. Мазкур ҳолат бўйича QALAMPIR.UZ Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Шохруҳ Ғиёсов билан боғланди. Унинг айтишича, бу каби ишлар “Хавфсиз ҳудуд” махсус дастури доирасида амалга оширилмоқда.

Айрим маҳсулотларга импорт божи қўлланилмайди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришни янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, 2024 йил 1 январгача сунъий мўйна, зиғирпоя толасидан тўқилган газламалар, сунъий толалардан тайёрланган газламалар, шиша иплар, шиша толали матолар каби хомашё ва ярим тайёр маҳсулотларга импорт божхона божи “ноль” ставкада қўлланилади.

Сенаторлар тадбиркорликка оид қонун лойиҳасини қайтарди

Бугун, 21 октябрь куни Олий Мажлис Сенатининг йигирманчи ялпи мажлисида “Ижтимоий тадбиркорлик тўғрисида”ги Қонун кўриб чиқилди. Бу ҳақда Сенат Матбуот хизмати хабар берди.

Сенаторлар томонидан Қонунда қайта кўриб чиқилиши лозим бўлган бир қатор нормалар мавжудлиги, хусусан, унда назарда тутилаётган аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд қатламлари амалдаги бошқа қонунларда белгиланган аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифаларига номувофиқлиги қайд этилди.

Бухорода 18 ёшли қизни фоҳишаликка мажбурлаганлар қўлга тушди

Бухорода одам савдоси билан шуғулланиб, 18 ёшли қизни фоҳишалик қилишга мажбурлаган жиноий гуруҳ қўлга олинди. Улар мижоздан 800 минг сўм олаётганда ушланган.

Божхона кодексининг 81 та моддасига ўзгартириш киритилмоқда

Бугун, 21 октябрь куни Олий Мажлис Сенатининг йигирманчи ялпи мажлисида “Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қонун муҳокама қилинди. Қонун билан амалдаги Божхона кодексининг 81 та моддасига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.

9 йил олдин фуқарони ўлдириб, жасадни далага кўмиб ташлаган шахслар ушланди

Бундан 9 йил олдин Қашқадарёда фуқарони ўлдириб, жасадини кўмиб кетган шахс ушланди. 

Аниқланишича, 2012 йил 24 январда Қашқадарё вилояти, Косон тумани, “Қорабўйин” маҳалласида яшаган Т.Ғ. ўзига тегишли Nexia-2 русумли автомашинасида уйидан чиқиб кетиб, бедарак йўқолган.

Транспорт соҳасида 2,5 йилда неча миллиард “растрата” қилингани маълум бўлди

2019-2020 йиллар ҳамда жорий йилнинг биринчи ярмида транспорт соҳасидаги корхона ва ташкилотларнинг 375 нафар ходими жиноий жавобгарликка тортилган ва уларнинг 358 нафари (95 фоизи) коррупциявий жиноятларни содир этган. Ушбу жиноятлар ортидан 24 млрд маблағ талон-торож қилинган.

“Минор” масжидига янги имом-хатиб тайинланди

Бугун 21 октябрь Ўзбекистон мусулмонлари идорасида Тошкент шаҳар имом-хатиблари ва имом ноиблари ўртасида йиғилиш бўлиб ўтди. 

Йиғилишда Тошкент шаҳри бош имом-хатиби вазифасига тайинланган Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий Юнусобод туманидаги “Минор” жоме масжиди имом-хатиби вазифаси ҳам юклатилди.

Вакцина олган талабаларга чегирма бериш муддати узайтирилди

2021/2022 ўқув йили учун табақалаштирилган (суперконтракт) тўлов шартнома асосида ўқиш истагини билдирган абитуриентлар учун тўловларни амалга оширишга рухсат этилди. Шунингдек, коронавирусга қарши эмланган талабаларга чегирма бериш муддати узайтирилди.

Олам

Туркияда Ўзбекистон фуқароси ҳибсга олинди. У “шпион”ликда айбланмоқда

Туркияда ҳарбий ва сиёсий жосуслик, шунингдек чечен мухолифатчиларига ҳужум тайёрлаганликда айбланиб, тўрт россиялик, бир украиналик ва бир Ўзбекистон фуқароси ҳибсга олинди.

Россияда “дельта”нинг хавфли тури аниқланди

Россияда “дельта” штаммининг мутациялашган тури бўлган AY.4.2 коронавирусининг янги вариантига чалиниш ҳолатлари аниқланди. 

Қирғизистонда сохта олма ичида наркотик олиб ўтаётган ўзбекистонлик ҳайдовчи ушланди 

Қирғизистон пойтахти Бишкекдаги божхона терминалида тезкор ходимлар томонидан қиймати ярим миллион долларлик 10 кгдан ортиқ метамфетамин қўлга олинди. 

Элчихона АҚШга киришнинг шартини маълум қилди

Жорий йилнинг 15 октябрида қабул қилинган Оқ уй қарорига кўра, 2021 йил 8 ноябрдан бошлаб АҚШга сафар қилаётган чет эл фуқаролари COVID-19 га қарши тўлиқ эмланганликларининг исботини тақдим этишлари талаб этилади.

БМТ хавотирда: дунё давлатлари ваъдасини бузмоқда

Иқлим ўзгаришига қарши кураш доирасида иссиқхона газлари чиқиндиларини камайтиришга ваъда берилганига қарамай, кўплаб давлатлар 2030 йилга келиб энергия ресурсларини қазиб олишни икки баробар кўпайтиришни режалаштирмоқда. Инсоният бундай ёндашув билан глобал исишнинг чегараларини 1,5 даража атрофида ушлаб тура олмайди.

Эрдўған Бухорийга террорчиликка қарши курашда кўмаклашмоқчи

Туркия Ғарбий Африканинг муҳим давлатларидан бири бўлган Нигерия билан ҳамкорликни янада кучайтиришга тайёр. 

Туркия Президентининг таъкидлашича, Анқара Фатҳуллоҳ Гулен террорчилик ташкилоти (ФЕТО) Нигерияга ҳам хавф солаётгани ҳақида огоҳлантирган. 

Покистондаги заводда йирик портлаш содир бўлди 

Бугун, 21 октябрь куни Покистоннинг Панжоб вилояти Лаҳор шаҳридаги ичимликлар заводида йирик портлаш содир бўлди. Портлаш оқибатида камида икки киши ҳалок бўлган, бир киши яраланган. 

Спорт 

Ўзбекистонлик дзюдочи 3 йилга дисквалификация қилинди

Дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси, Рио-2016 Олимпия ўйинлари совриндори, Осиё ўйинлари ғолиби, Осиё чемпионати кумуш медали ҳамда кўплаб турнирларда ишончли ғалабаларга эришган спортчи Диёрбек Урозбоевдан олинган допинг-синамада тақиқланган модда аниқланди.

Жалолов йўқ! Ўзбекистоннинг бокс бўйича ЖЧ учун таркиби эълон қилинди

Бугун, 21 октябрь куни Ўзбекистон бокс терма жамоасининг 2021 йилдаги энг муҳим иккинчи мусобақа Жаҳон чемпионати учун якуний таркиби расман эълон қилинди.

“Челси” ҳужумчисиз қолди

Англиянинг “Челси” клуби ўзининг асосий 2 ҳужумчисини йўқотди, энди жамоада номинал ҳужумчи йўқ.

Кеча, 20 октябрь куни Чемпионлар Лигаси 3-тури доирасида “Малмьё”га қарши баҳсда лондонликларнинг икки ҳужумчиси Ромелу Лукаку ва Тимо Вернер жароҳат олди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

129

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг