Лукашенко Путин билан учрашуви ҳақидаги хабарларнинг 70 фоизини уйдирмага чиқарди

Олам

image
0:00
0:00
download

Беларусь Президенти Александр Лукашенко Россия Президенти Владимир Путин билан яқинда бўлиб ўтган музокаралар тафсилотлари ҳақида гапирди. Бу ҳақда "БелТА" хабар берган. 

Лукашенконинг таъкидлашича, уларнинг сўнгги учрашувлари ҳақидаги оммавий ахборот воситаларида чиққан хабарларнинг тахминан 70 фоизи "тўлиқ бемаъни" ва ўйлаб топилган. 

Шу билан бирга, давлат раҳбари Путин билан муҳокама қилган барча мавзуларни санаб ўтишдан бош тортган. 

"Улар ўнлаб эди. Кўп мавзулар бўлди. Бундан ташқари, том маънода Беларусь-Россия муносабатларининг барча масалалари қайта кўриб чиқилди ва муҳокама қилинди", дея қўшимча қилган Лукашенко. 

Аввалроқ, жорий йилнинг 22 февралида Россия ва Беларусь Президентлари ўртасида ўтказилган учрашув олти соатдан кўпроқ давом этгани ҳақида хабар бергандик. Музокаралардан сўнг улар чанғи ва сноуборд билан шуғулланганди. 
 


Мақола муаллифи

Теглар

Путин Лукашенко

Баҳолаганлар

52

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг