Узоқ уринишлардан сўнг “Ювентус” Локателлини сотиб олди

Спорт 1021
image

Италиянинг “Сассуоло” клуби ярим ҳимоячиси Мануэль Локателли узоқ муддатли келишувлардан сўнг Туриннинг “Ювентус” клуби аъзосига айланди. “Зебралар” 23 ёшли футболчини келишув асосда икки йилга ижара олди.

Шунингдек, “Кекса синьора” икки йилдан сўнг футболчини 35 миллион еврога харид қилиш мажбуриятини ўз зиммасига олди. Локателли “Юве” билан 2 йиллик ижара ҳамда ижара муддати тугагандан сўнг 3 йиллик шартнома имзолайди. Умумий ҳисобда эса 5 йиллик шартнома борасида келишувга эришилган.

Мануэлнинг “Ювентус”даги маоши 3 миллион еврога тенг бўлади. У клуб сафидаги машғулотларга 20 август кунидан бошлаб қўшилади.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 21
Рейтинг: 3
t
×