“Ўзини ҳурмат қилмаганлар учун" 94 доллардан Тошкент – Москва йўналишида автобус қатнови йўлга қўйилди

Жамият

image

Жорий йилнинг 19 декабридан бошлаб Тошкент – Москва йўналишида автобус қатнови йўлга қўйилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги хабар бермоқда. 

Россия Федерациясида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган ва янги йил байрамини Ўзбекистонда, оиласи даврасида кутиб олишни ният қилган ўзбекистонликлар ва чет эл фуқароларига байрам туҳфаси сифатида жорий йилнинг 19 декабридан эътиборан “Тошкент – Москва – Тошкент” йўналишида мунтазам автобус қатовини йўлга қўйилмоқда. 

Қайд этилишича, мазкур йўналишдаги қатновлар “Uzautotrans Service” корхонаси томонидан замонавий Yutong автобусларида амалга оширилади. Қатновлар “Тошкент” автовокзали ва Москванинг “Новоясеневская” автостанциясидан амалга оширилади. 

Жорий йилнинг 19 декабрь куни соат 12:00 да илк автобус Россия Федерация пойтахти Москва шаҳри томон “Тошкент” автовокзалидан йўлга чиқади. Мазкур йўналиш бўйича чипта нархи 900 000 сўм этиб белгиланган. 

Ушбу йўналиш бўйлаб мунтазам автобус қатновлари ҳафтасига икки маротаба душанба ва пайшанба кунларига белгиланган. Автобуслар "Тошкент" автовокзалидан соат 12:00 да йўлга чиқади. “Новоясеневская” автостанциясидан эса Москва вақти билан соат 14:00 да ҳаракатланади.     

Ушбу қатнов бўйича қўшимча маълумотларни “Тошкент” автовокзалининг     (71) 207-87-00 ҳамда (97) 758 14 24, (99) 808 47 42, (99) 808 47 17 телефон рақамлари орқали олиш мумкин. 

Эслатиб ўтамиз, бугунги кунда Россия Федерациясининг Нижний Новгород ва Қозон шаҳарларига ҳам мунтазам автобус қатновлари амалга ошириб келинмоқда.

Маълумот ўрнида, ҳафта охири "Миллий тикланиш" демократик партияси раиси Алишер Қодировнинг ўзини ҳурмат қилган киши 50 долларни "эконом" қилиш учун 50 даражали совуқда ёниб кетиши аниқ бўлган автобусга чиқмаслиги ҳақида айтганлари кун тартибида турибди

 


Мақола муаллифи

Теглар

Транспорт вазирлиги Тошкент-Моксва

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг