Ўзгидромет тоғли ҳудудларда сел келишидан огоҳлантирди

Жамият

image

Ўзбекистоннинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел келиши хавфи мавжуд. Бу ҳақда Гидромeтeорология хизмати маркази хабар берди.

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 13-16 август кунлари кутилаётган маҳаллий ёмғирлар сабабли, республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел келиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг июль ойида  Қирғизистон Республикаси Жалолобод вилояти ҳудудида кучли ёмғир ёғиши натижасида сел оқимлари ҳосил бўлди. Ушбу сел оқимлари Ўзбекистон Республикаси Наманган вилояти Косонсой туманидан ҳам оқиб ўтди. Табиий офат оқибатида Қирғизистонда ҳам, Ўзбекистонда ҳам 8 нафардан фуқаро вафот этди.

Ҳодисадан сўнг Наманган вилояти Ички ишлар бошқармаси аҳолига огоҳлантириш билан чиқди ва улардан вилоятнинг Косонсой, Янгиқўрғон, Чуст ва Поп туманларидаги дам олиш масканларига бормасликни сўради.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

71

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг