Ўзгидромет об-ҳаво маълумоти ёлғонлиги ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди

Жамият

image
0:00
0:00
download
Дам олиш кунлари Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида ёмғир ёғиши мумкин north_east

Дам олиш кунлари Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида ёмғир ёғиши мумкин

Бугун, 2 июль куни Ўзбекистонда ҳаво ҳароратининг кескин кўтарилишини ортидан ижтимоий тармоқларда Гидрометеорология хизмати маркази томонидан эълон қилинаётган об-ҳаво маълумотлари нотўғри экани ҳақида хабарлар тарқалди. Ўзгидромет мазкур хабарларга муносабат билдирди.

Унга кўра, 150 йилдирки ҳаво ҳарорати Селянинов будкаси ичига ўрнатилган теромометр кўрсатгичлари ёрдамида аниқланади.

Ҳаво ҳарорати – 2 метр юқорига ўрнатилган тахтали қутича ичидаги термометр кўрсатгичлари ёрдамида ўлчанади. Бу қутича, “психрометрик будка” ёки “метеорологик будка” ҳам дейилади. Будка 1,75 метрли қўзғалмас, мустаҳкам темир таянчлари устига ўрнатилади. Будка ичида вертикал кўринишдаги термометр (ТМ-4) лар ҳаво ҳарорати қийматини кўрсатса, горизонтал ҳолатдаги термометр (ТМ-1 ва ТМ-2) лар сутка давомида кузатилган максимал ва минимал ҳаво ҳарорати қийматларини қайд этади. Баъзан будка ичига ҳаво нисбий намлиги ўзгаришини аниқлаб борувчи ускуна ҳам жойлаштирилади.

Ёз ойларида ҳаво ҳароратининг инсон ўртача тана ҳарорати (+36,6℃) дан юқорилаб кетиши кишиларда Об-ҳаво хизматлари бераётган ёки прогноз қилаётган ҳаво ҳарорати қийматларида шубҳали рақамлар кўрсатаётгандек ишонқирамасликни юзага келтиради.

Ҳаво ҳарорати – бу, айнан 2 метр юқоридаги атмосферадаги ҳавонинг ҳароратидир. Қандайдир, деворга илинган ёки асфалт, темир дарвоза устидаги термометрдаги кўрсатгич эмас. Улар кўрсатган қиймат, ҳаво ҳароратини бермайди. қизиб турган қандайдир жисм сиртидаги ҳароратни кўрсатади. Ҳаво ҳарорати тушунчаси тўғрисида бошқа ўлчовлар билан чалғимаслик ва янглиш фикрлар юритмаслик лозим.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзгидромет

Баҳолаганлар

594

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг