Ўзгидромет фуқароларга шошилинч огоҳлантириш билан чиқди

Жамият

image

Жорий йилнинг 18-22 ноябрь кунлари республиканинг бир қанча ҳудудларида қор кўчиш хавфи бор. Бу ҳақда Гидрометеорология хизмати маркази маълум қилди

Кутилаётган вақти-вақти билан кучли ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг сезиларли ўзгаришлари сабабли республиканинг тоғли ҳудудларида, жумладан:

Қашқадарё вилояти: Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши, Деҳқонобод туманларида;

Сурхондарё вилояти: Қумқўрғон, Сариосиё, Узун, Бойсун туманларида;

Жиззах вилояти: Зомин тумани;

Тошкент вилояти: Оҳангарон, Бўстонлиқ,тумани ва Чотқол тизмасининг “Чимён” тоғларида;

Наманган вилояти: Поп тумани ва Қамчиқ довони ҳудудида;

Фарғона вилояти: Сўх, Фарғона туманларида қор кўчиш хавфи элон қилинади.

“Тоғли худудларда истиқомат қилувчи фуқароларни, дам олувчиларни ҳамда тоғли худудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчиларни эҳтиёткорлик чораларини кўришларини сўраймиз”, дейилади Гидромет хабарида.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

697

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг