Ўзгидромет ҳафта давомида кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берди

Бу қизиқ

image

Шанба ва якшанба кунлари Ўзбекистонгага Россиянинг Европа ҳудудидан совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келди. Дам олиш кунлари республика бўйича биринчи куз ёмғири ёғди ва ҳароратнинг сезиларли даражада пасайиши кузатилди.

Гидрометеорология хизмати марказининг маълум қилишича, бугун ва эртага Ўзбекистон совуқ антициклон таъсири остида бўлади. Совуқ ҳаво асосан тунги ҳароратга таъсир қилиб, 2-5 даража илиқни ташкил этади. Кундуз куни қуёш ҳавони 18-20 даража илиққача иситади.

Ҳафта ўртасидан ҳаво ҳарорати аста-секин кўтарила бошлайди ва октябрь ойининг ўрталари учун бўлган меъёрий қийматларга етади. Ҳаво ҳарорати кечалари 6-9 даража илиқ, кундуз кунлари 20-23 даража илиқ атрофида, жанубда 25 даража илиққача бўлади.

Ҳафта давомида ёғингарчилик кутилмайди, ҳаво асосан қуёшли бўлади. 12-13 октябрда республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

об-ҳаво

Баҳолаганлар

675

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг