Uzcard раҳбари ўзгарди
Жамият
−
19 Август 2020
10228Дилшод Икромов “Ягонa умумреспубликa процессинг мaркaзи” МЧЖга (Uzcard) янги раҳбар этиб тайинланди. Бу ҳақда Корхоналар ва ташкилотларнинг ягона давлат регистрида кўрсатилган.
Дилшод Икромов илгари Марказий банкнинг ахборот технологиялари бўлимини бошқарган ва HUMO тўлов тизими раҳбарининг ўринбосари вазифасида ҳам ишлаган.
Uzcard’нинг собиқ раҳбари Ахрор Маҳмудов уни 2017 йил октябридан бери бошқариб келаётган эди.
Маълумот учун, aвгуст ойи бошида Uzcard компаниясида муассислар ўзгариб, бошқарув улуши 51 фоиз улушга эга бўлган Ташқи иқтисодий алоқалар миллий банкига қайтарилганди.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023