Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида қор кўчиш хавфи эълон қилинди
Жамият
−
14 Январь 2022
2848Жорий йилнинг 14 январидан 19 январигача Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида қор кўчиш хавфи бор. Бу ҳақда Гидрометеорология хизмати маркази маълум қилди.
Марказ маълумотларига кўра, жорий йилнинг 15 январидан 18 январигача Ўзбекистон ҳудудига Туркманистон орқали Эрон ҳудудларидан қуруқ ва нам ҳаво массаси, шунингдек, Волгабўйи ҳудудларидан нисбатан совуқ ҳаво массаси кириб келади.
Ушбу вақт оралиғида республика бўйича вақти-вақти билан ёмғир ёғади, тоғли ҳудудларда ёғингарчилик бўлади (ёмғир, қор), баъзи жойларда ёғингарчилик кучли бўлади.
18 январда Сурхондарё, Фарғона, Наманган, Андижон вилоятларида шамол тезлиги 17-22 м/с гача кучайиши кутилмоқда.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023