Ўзбекистоннинг биринчи рақамли теннисчиси учун Олимпиада қуръаси омадсиз келди

Спорт 2115
image

Эртага, 23 июль куни Япониянинг Токио шаҳрида ёзги Олимпия ўйинларининг очилиш маросими бўлиб ўтади. Бугун эса теннис баҳсларига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

Қуръа натижасига кўра, 2018 йили бўлиб ўтган Осиё ўйинлари орқали Токио-2020 йўлланмасини қўлга киритган ўзбекистонлик теннисчи Денис Истомин мусобақанинг дастлабки босқичида ҳиндистонлик Самит Нагал билан тўқнаш келадиган бўлди. Ушбу ёш ҳинд теннисчиси ATP рейтингида 144-ўринни эгаллаб турган бўлса, Истомин 203-поғонадан ўрин олган.

Денис баҳсда ғолиб чиқса, кейинги босқичда Александр Бублик (Қозоғистон) - Даниил Медведев (Россия) жуфтлиги ғолибига қарши кортга чиқади. 

Маълумот учун, россиялик Медведев мусобақанинг иккинчи рақамли ракеткаси ҳисобланади. Бундан келиб чиқадики, Истомин учун қуръа унчалик омадли келмади, дейиш мумкин.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 65
Рейтинг: 3
t
×