Ўзбекистонликлар Рамазон ҳайитида 5 кун дам олади 

Жамият

image

Рамазон ҳайити муносабати билан ўзбекистонликлар 5 кун дам олади. Бу ҳақда бугун, 26 апрель куни Президент Шавкат Мирзиёев туризм соҳасини янада ривожлантириш, ички туризм бозорини кенгайтириш, туризм объектларини кўпайтириш ҳамда музейлар фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари юзасидан бўлиб ўтган йиғилишда маълум қилди.

Қайд этилишича, жорий йилда Наврўз байрами муносабати билан қўшимча дам олиш кунлари белгилангани, 250 та меҳмонхона ва музейлар аҳолига чегирма бергани, зиёрат объектлари бепул қилингани ички туризм учун катта туртки берган. 

Бу орқали Бухоро ва Самарқандга қўшимча 110 минг маҳаллий туристлар борди. Шу сабаб, келгуси ҳафтада Рамазон ҳайити муносабати билан ҳам аҳолимизга яна 5 кунлик дам олиш берилади.

Бунда ҳафтасига 5 кун ишлайдиганлар учун:

30 апрель (шанба);
1 май (якшанба);
2 май (душанба) – Рамазон ҳайити;
3 май (сешанба) — кўчирилган дам олиш куни;
4 май (чоршанба) — кўчирилган дам олиш куни.

5 кун ишловчилар кўчирилган дам олиш кунлари эвазига 7 май ва 14 май шанба кунлари ҳам ишга чиқиши керак бўлади.

Ҳафтасига 6 кун ишлайдиганлар учун:

1 май (якшанба);
2 май (душанба) – Рамазон ҳайити;
3 май (сешанба) – қўшимча дам олиш куни;
4 май (чоршанба) – қўшимча дам олиш куни.

“Энди ушбу ишларни фақат байрамлар арафасида эмас, балки йил давомида тизимли равишда ташкил этиш бўйича янги тартибни жорий этамиз”, дейди Президент.

Жумладан, 2022 йилдан бошлаб барча давлат ташкилотлари ходимлари учун йилига бир маротаба маҳаллий саёҳатга чиқиш харажатларининг 20 фоизини бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан қоплаш амалиёти йўлга қўйилади.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилда Ўзбекистон аҳолиси Наврўз муносабати билан кетма-кет 5 кун дам олган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

1672

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг