“Ўзбекистонлик Ван Дамм” ҳақиқатан узр сўрайдиган бўлди

Жамият

image

Ижтимоий тармоқларда “Ўзбекистонлик Ван Дамм яқинда узр сўраб чиқса керак” деган сарлавҳа остида видео тарқалди. У кўпчилик интернет фойдаланувчиларининг баҳс-мунозарасига сабаб бўлди.

2020 йилнинг 2 февраль куни соат 23:10ларда Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида яшовчи фуқаро Ф.М. “Спарк” русумли транспорт воситасида Чилонзор тумани, ТХАЙ-Бунёдкор кўчаси, Чилонзор метроси чорраҳасига ҳаракатланиб келган. Ўзига эътиборни тортиш мақсадида транспорт воситалари серқатнов эканлигини била туриб, автомобиллар светофорининг қизил чироғи ёнган вақтда йўлга югуриб чиққан. Шу тариқа йўл ўртасида турли жамоат тартибини бузувчи хатти-ҳаракатлар содир этган. 

Маълумотларга кўра, фуқаро Ф.М. Тошкент шаҳар, ИИББ ЙҲХБ ЙПХБ 3-баталъон ходимлари томонидан аниқланиб, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 183-моддаси кўра баённома расмийлаштирилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

1047

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг