Ўзбекистонлик таниқли инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси вафот этди

Жамият

image

Бугун, 3 май куни таниқли ўзбек ҳуқуқ фаоли Сурат Икромов Тошкент шаҳрида 76 ёшида вафот этди. Бу ҳақда BBC ёзмоқда.

Хабарга кўра, ҳуқуқшуноснинг турмуш ўртоғи бугун эрталаб соат 7:00 ларда Сурат Икромовнинг юраги уришдан тўхтаганини маълум қилган.

Сурат Икромов 2021 йил февраль ойидан буён оғир хаста бўлган. Унинг ўлимига ўпканинг сурункали яллиғланиши, қандли диабет ва простата саратони сабаб бўлган.

Маълумот учун, Сурат Икромов 1945 йили Тошкент шаҳрида туғилган. У 2002 йилда Ўзбекистон Мустақил инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари ташаббус гуруҳига асос солган. Ушбу ташкилот Ўзбекистонда сиёсий ва диний мотивларга асосланган кўплаб суд жараёнлари устида мониторинг ўтказган. 

Ўз фаолияти давомида Сурат Икромов таъқиб ва таҳдидларга ҳам дучор бўлган. Масалан, 2003 йилда Икромов Тошкентда номаълум шахслар томонидан ўғирлаб кетилиб, қаттиқ дўппосланган. Бироқ, ҳужум қилган шахсларни ИИВ топа олмаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

140

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг