Ўзбекистонлик мерган қиз Токио-2020 даги иштирокини якунлади

Спорт 1554
image

Токио-2020 Олимпия ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик мерган Мухтасар Тоҳирова ҳам ўз чиқишларини якунлади. Бугун, 31 июль куни у 50 метрдан 3 ҳолатда ўқ отиш дастурида қатнашди.

Спортчи ҳар уч машқлар якуни бўйича 1155 очко жамғаришга муваффақ бўлди. Бу билан у ушбу дастурини 30-натижада якунлади. Эслатиб ўтамиз, ушбу Олимпиадага 2 та лицензия олган Тоҳирова бунгача 10 метр масофада ўтказилган дастурда ҳам иштирок этган эди. Бироқ унда ҳам юқори поғоналарни қўлга кирита олмаганди.

Маълумот учун, ушбу мерган Ўзбекистон терма жамоасининг ушбу Олимпиададаги энг сўнгги иштирокчиси бўлди.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 33
Рейтинг: 3
t
×