Ўзбекистонга совуқ ҳаво кириб келади

Бу қизиқ

image
0:00
0:00
download

Ўзгидромет яқин кунларда Ўзбекистонда кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берди. 

Унга кўра, 1-2 апрелда Ўзбекистон ҳудудига Қозоғистон орқали ғарбий Сибирнинг жанубий ҳудудлари устида шаклланган совуқ ҳаво массалари кириб келади.

1-2 апрелда республика бўйича ҳаво ҳарорати пасайиши кутилмоқда.

1 апрелда кечаси 0-5° илиқ, кундуз куни 5-10° илиқ бўлади.

2 апрелда кечаси 0-2° илиқ, баъзи жойларда ҳавода ва тупроқда 1-3° совуқгача бўлиши мумкин, кундуз куни 12-17° илиқ бўлади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

4317

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг