Ўзбекистонга Россиядан совуқ ҳаво оқими кириб келади

Бу қизиқ

image

Бу ҳафта Ўзбекистоннинг барча ҳудудлари Сибир антициклони периферияси таъсири остида бўлади, у Россиянинг Уралдан Охота денгизигача булган кенг ҳудудини ўз ичига қамраб олади. Бу ҳақда Гидрометеорология хизмати маркази хабар берди.

Ушбу антициклоннинг периферияси Қозоғистон орқали Ўзбекистонга кириб келади. Шу муносабат билан декабрь ойининг охирги кунлари ва январь ойининг биринчи кунлари республика бўйича совуқ ва қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда.

Аммо мамлакатда Сибир ва шимолий Қозоғистон ҳудудларидаги каби совуқ кутилмайди, лекин меъёрдан 4-7 даражага паст бўлган ҳарорат ҳафта давомида сақланиб туради.

"Якшанба куни 27 декабрда ёғиб ўтган қор бу йилги сўнгги қор эди, Ўзбекистон аҳолиси Янги йилни қорсиз кутиб оладилар", дейилади Ўзгидромет хабарида.


Мақола муаллифи

Теглар

об-ҳаво

Баҳолаганлар

2615

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг