Ўзбекистонга Эрондан ўта иссиқ ҳаво кириб келади

Бу қизиқ

image
0:00
0:00
download

Жорий йилнинг 3–7 июнь кунлари Эрон ҳудудларидан Ўзбекистонга иссиқ ҳаво кириб келишининг кучайиши ҳисобига мамлакат ҳудудида иссиқ кўтарилиши кутилмоқда. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.
    
Маълум қилинишича, ушбу кунларда ҳаво ҳарорати иқлимий меъёрлардан 7-10 градусга юқори бўлади.

Кундуз кунлари ҳаво 40-43° гача, жанубда ва чўл ҳудудларида баъзи жойларда 44-46° гача исийди.

Республика бўйича баъзи жойларда шамол чангли бўрон билан 17-22 м/с гача кучайиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ эртага, 3 июнь куни Ўзбекистонда кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

824

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг