Ўзбекистондаги маҳаллаларнинг чорак қисмида жиноятлар сони ошди

Жамият

image

2020 йилнинг ўтган 9 ойида Ўзбекистондаги 2304 та ёки 25,2 фоиз маҳаллаларда жиноятлар сони ошган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси маълум қилди.

Хусусан, жиноятчилик Қорақалпоғистон Республикасида 25,2 фоиз, Қашқадарёда 27,5 фоиз, Сурхондарёда 35,9 фоиз, Самарқандда эса 24,2 фоиз, Фарғона вилоятида 63,1 фоизга ошган.

Биргина Фарғона вилоятида сўнгги 15 кунликда ўғрилик жинояти (ЖКнинг169-моддаси) – 22 тага, фирибгарлик жинояти (ЖКнинг 168-моддаси) – 3 тага, енгил тан жароҳати (ЖКнинг 109-моддаси) – 3 тага ошган. Безорилик ва гиёҳванд моддалар сақлаш жиноятлари аниқланмаган.

Республикада мавжуд 9 150 та маҳалладан 4 519 тасида ёки 49,4 фоизида умуман жиноят содир этилмаган.


Мақола муаллифи

Теглар

статистика жиноятчилик

Баҳолаганлар

81

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг